Latest news

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  0 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  16 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  4 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  22 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  9 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

20 йил ичида илк бор Роналду ЧЛда ўйнамайди. Улар бир-бирларидан ажралишди News

20 йил ичида илк бор Роналду ЧЛда ўйнамайди. Улар бир-бирларидан ажралишди

Криштиану Европа Лигаси (УЕФА Кубогида ҳам ўйнаган)даги дебютини кутаётган бир пайтда, унинг ЧЛдаги 20та мавсумини эслаймиз.

17 ёшли Роналду ЧЛда илк бор 2002 йилнинг августида ўйнаган — "Спортинг" сафида. Ҳа, португаллар ўшанда гуруҳ босқичигача чиқа олишмаган — саралашда "Интер"га ютқазишган.



Криш асосий мусобақага МЮда кирган. 5та ўйин (расмда — "Панатинаикос"га қарши) ва гол урмаган, МЮ эса 1/8 финалда Моуриньюнинг (унинг "Олд Траффорд"да югурганини эслайсизми?) "Порту"сига имкониятни бой берган.



Тарих кейинги мавсум (2004/05)да ҳам такрорланди: МЮ яна 1/8 финал (энди "Милан"дан)да чиқиб кетди, Роналду 8та голсиз ўйин ўтказди.



Роналду кейинги мавсум саралашда (Венгриянинг "Дебрецен" жамоасига) гол урди, сўнгра МЮ билан "Вильярреал", "Бенфика" (суратда) ва "Лилль" жой олган гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.



2006/07 йилги мавсумда янги тарих бошланди: Криштиану Роналду ЧЛ асосий мусобақасидаги илк голини урди — 30-уринишда. Аниқроғи, бирдан иккита ва бирдан плей-оффда — Спаллеттининг "Рома"сига қарши ўша 1/4 финал ўйини (7:1).



2007/08 йилги мавсум – Роналдунинг қўлида илк Чемпионлар кубоги. Португалиялик 11та ўйинда 8та гол урди – жумладан Москвада ўтган "Челси"га қарши финалда.



Кейинги мавсум Роналду учун МЮдаги сўнггиси бўлди — улар яна финалгача етиб боришди, аммо Пепнинг "Барселона"сига ютқазишди.



Криш "Реал"да 30-ўйинини кутмади — Швейцариянинг "Цюрих" жамоасига қарши илк ўйиндаёқ гол урди. "Мадрид" 1/8да "Лион"га ютқазишди.



Роналду 2010/11 йилги мавсум ЧЛда 6та гол урди, жумладан "Тоттенхэм"га қарши 1/4 финал ўйинида 2та, аммо турнир ҳақидаги хотиралар унчалик яхши эмас — "Реал" ярим финалда Месси ва "Барса"га ютқазди.



"Реал" келаси мавсум 1/8 финалда ЦСКАдан ўтди, аммо яна ярим финалда тўхтади — пенальтилар бўйича "Бавария"га ютқазди, ўйинда иккита гол урган Роналду сўнгра пенальтиларда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.



Роналду 2012/13 йилги мавсум ЧЛда 7та гол урди, аммо "Реал" ярим финалда яна немисларга ютқазди — энди Клоппнинг "Боруссия"си.



2013/14 йилги мавсум — ғалаба! "Атлетико"га қарши Лиссабон финали.



"Реал" келаси мавсум яна ярим финалда ютқазди — Роналдунинг бўлажак клубига (МЮ эмас).



2015/16 йилги мавсум, Зидан, ғалаба. Роналду 16та гол урди, аммо ярим финал ва финалда бирорта гол уролмади.



Кетма-кет иккинчи ғалаба, аммо бу сафар Криштиану плей-оффда бир йўла 10та гол урди — жумладан иккита хет-трик ва "Юве"га қарши финалдаги дубль.



2017/18, кетма-кет учинчи ғалаба, аммо бу сафар Бэйл ва Карим Бензема бош қаҳрамонлар бўлишди. Роналду эса Мадрид билан хайрлашди.



Роналду ЧЛда итальян жамоаси сафидаги юриши чорак финалда якунланди — икки гол, аммо "Аякс"дан мағлубият.



2019/20 йилги мавсум яна ҳам қайғулироқ — бу сафар Криштианунинг икки голи "Юве"га 1/8 финалда "Лион"дан ўтишга ёрдам бермади.



Роналду келаси мавсум ковидли "Камп Ноу"да Мессини мағлубиятга учратди, аммо яна 1/8 финалда тўхтади. Ва МЮга қайтди.



"Юнайтед" ўтган мавсумда ҳудди шундай (1/8) босқичда якунлади — Рангник қўл остидаги жамоа "Атлетико"га енгилди.



Криштиану ушбу мавсум иштироки аниқ 1/8 финалда якунламайди — ҳеч бўлмаганда Чемпионлар Лигасида.



20 йил, 5та соврин, 183та ўйин (рекорд), 140та гол (рекорд), 42та ассист (рекорд) — бу жуда ажойиб бўлди. Наҳотки ушбу рақамлар якуний бўлади?


Алишер Остонов таржимаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика