19 ёшли ярим ҳимоячи "Бавария"да "Ойнинг энг яхши футболчиси" деб топилди News

19 ёшли ярим ҳимоячи "Бавария"да "Ойнинг энг яхши футболчиси" деб топилди

Германия U-20 термаси аъзоси Александр Павлович мухлислар томонидан январь ойида "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди.

19 ёшли немис 3 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди.

Бу мавсум Павлович Бундеслиганинг ва Чемпионлар Лигасининг 11 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди. 

Эслатиб ўтамиз, ундан аввалроқ "Бавария"да ойнинг энг яхши футболчиси деб ҳужумчи Харри Кейн тан олинганди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика