Latest news

13:56"Металлург" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  2 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  4 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  2 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  1 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  16 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  13 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

“12-сектор” меҳмони - Одил Шарипов (sharipov odil)! News

“12-сектор” меҳмони - Одил Шарипов (sharipov odil)!

1962 йилда таваллуд топган Одил ака Шарипов, сайтимизнинг фаол ва ёши катта ўқувчиларидан бири ҳисобланадилар.
“Қишни “СА” билан футбол ўйнаб ўтказ”да ҳам кўриниш берган акамизни, иккиланмай сайтимиз офисига таклиф қилдим. Ёшлари катталиги учун улар билан қизиқарли суҳбат чиқишини билар эдим. Ўз навбатида Одил акани олиб келган китобчаларини кўриб, Фёдоров, Ан, Абдураимов каби юлдузларимиз тўп тепкан “Пахтакор” Марказий стадионига тушгандек бўлдим. “Пахтакор” томонидан чиқарилган тарихий “програмка”лар кўзимга ҳуддики, олтиндек кўрнинди. Марҳамат қилиб, Одил ака билан бўлиб ўтган суҳбатимизни мутола қилинг.




Ёши катта кишилар билан суҳбатлашиш доимо ёқимли. Айтишади-ку, битта бўлса ҳам кўп кўйлак йиртишган деб.



– Одатда сизнинг ёшингиздаги кишилар сайтлардан кўп ҳам фойдаланмайдилар...

– Ёшлигимдан техникаларга қизиқиб келганман. Ўзбекистонга илк маротаба компьютерлар кириб келганида унга бўлган қизиқишим жуда юқори бўлган. Замон билан ҳамнафас юришга ҳаракат қиламиз. Ундан ташқари кичик ўғлим ҳам бундай ишларга қизиқувчан. Сайтиларни газеталарда топганман. Ҳозиргача “Интер Футбол” ва “Футбол Экспресс” газеталарини ўқиб бораман. У ерда сизларнинг ахборотларингиздан фойдаланишганлиги учун ҳам сайтингизни топганман. Сайт менга бир кўришдаёқ мақул келди. Бироз рўйхатдан ўтишга қийналдим. Шундай кунларнинг бирида ишим ўхшаб қолди. Авваллари газеталарга фикр билдира олмасдик, сайтда эса бундай имконият бор.

– Бунинг учун сизда бошқа сайтлар ҳам бор эди...
– Тўғри, аммо “СА”да сўкинишлар деярли йўқ.




Ўша йили қаҳрамонимиз мавсум бошида мазкур дастурчани олар экан, август ойида нима бўлишини ҳаёлига ҳам келтирмаган эди...


– Лекин сўнгги пайтларда бизда ҳам ёш болаларча фикр билдирадиганлар кўпайиб кетяпти. Дейлик сиз каби янги келган киши буни кўриб сайтни тарк этиб юбориши мумкинми?

– Бўлмасамчи? Мен юқорида айтиб ўтдим, биринчи эътиборни тарбияга қаратаман. Кимга ёқади, ўзингдан кичик бўлган болалар сени ҳақорат қилиши? Масалан, баъзи ёшлар кўп ҳолларда сўкадилар. Футболчи ва мураббийларга дўқ қиладиганлар ҳам бор. Сен мутахассис эмассанку деб юборгим келади. Асил моҳиятни билиб кейин фикр қолдириш керак.

– Шу фурсатдан фойдаланиб айтадиган гапларингиз бордир, набиралик киши сифатида, буларни барчаси тарбиядан деб айта оласизми?
– Бу ҳолат кўпроқ янги келганлар билан бўляпти. Уларнинг кўпчилиги чет элнинг турли ижтимоий тармоқларида истаган ишини қилиб ўрганиб қолишган. Айниқса “Однаклассники” сайтидаги манавий бузуқликни такидлаб ўтган бўлардим. Бу ерни ҳам улар шундай деб ўйлашяпти. Йўқ, бу ернинг ўзига яраша тартиби бор, қолаверса маданиятли инсонлармиз, шунга монанд иш қилиш керак.




11-августдан сўнг кўп ўтмай, Одил ака, ўз қўллари билан 17 ўғлонни кўк сиёҳда белгилаб чиқдилар


– Ютуғимиз ҳақида сўрамаймиз, камчилгимиз нимада бўляпти?
– Ишлаш тизими ёқади, журналистлар ҳам талабимга жавоб беради. Акс ҳолда, шу ёшга тўлиб сизларни олдингизга келмасдим. Камчилик ҳақида айтмаган бўлардим-ку, аммо бир таклифим бор. Масалан, Достон Ҳамдамов билан интервью қилсангиз, у ҳақда ёзсангиз. У шу даражага чиқиши учун нима қилди, қандай ишлади. Бу билан сайтдаги ёшларга уни наъмуна қилиш орқали тарбиявий соат ўташ мумкин. Унинг ёшидаги кўпчилик бемаза фикр қолдириш биланд банд, аслида инсон бу ёшда билим олиши керак ва соғлом фикр юритишни ўрганиши лозим. Наъмунали футболчиларимиз эса жуда кўп.

– Ўзингизни футболга кириб келишингиз ҳақида айтиб берсангиз?
– Оқ қора телевизорда “Пахтакор”ни ўйинларини кўриш билан футболга кириб келганмиз. Илк маротаба 1971 йили ЦСКА ва “Динамо” жамоаларининг очколари бир хил бўлиб қолганлиги учун  “Пахтакор” стадионида чемпионлик ўйини бўлган. У пайтлар қўшимча 30 дақиқа бўлмас эди. 0:0 ҳисобида якунига етган учрашув, эртасига такроран ўтказилган. Бу ўйинда ЦСКА 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб чемпион бўлган. Илк маротаба мана шу ўйинга тушган эдим. Маҳалламиз ҳам стадионга яқин эди, “Пахтакор” гол урса уйимизгача мухлисларнинг ҳайқириғи эшитилар эди.




Мана ўша олтинга тенг "програмкалар"


– Гарчанд, “Пахтакор” чемпионлик учун курашмаган бўлсада, етакчиларга қарши жиддий қаршилик кўрсатар эди. Бундай ўйинларни эсласангиз керак?
– Тўппа-тўғри айтасиз. “Спартак” дейсизми, “Динамо” Киев дейсизми, келиб Тошкентда қуруқ қўл билан қайтиб кетишар эди. У пайтда футболчиларимиз 40-50 минг нафар мухлис қаршисида ютқазишга уялишар эди. Шунинг учун бутун вужудлари билан ғалабага интилар эдилар. Аммо сафарда омад кулиб боқмасди. Кейин Собиқ Иттифоқ пайтида Ўзбекистон географик жиҳатдан четроқда жойлашганлиги учун, жамоамизда фақат маҳаллий футболчилар тўп тепишар эди. “Арарат”га ўхшаган жамоаларда эса Москва ва Киевдан ҳам футболчилар бўларди. Шунда ҳам савия деярли тенг эди.

– Стадиондаги маданият ҳақида айтмасак ҳам бўлади, бугунгиси билан солиштирганда катта фарқни кўрамиз...
– У пайтлар стадионга ким гул олиб келса ўйиндан аввал футболчига бера оларди. Кейин ғалаба бўладими, мағлубият мухлислар чегарадан чиқмасдилар. Эслайман, стадион атрофида турли вилоятдан келган автобуслар бўлар эди. Жиззах, Самарқанд, Фарғона, эх-хэй...




Баъзан у киши мана шундай тарихга "шўнғиб" турадилар


– Сиз мухлиссиз ва баҳо бера оласиз. Ўша “Пахтакор” ҳозирги Ўзбекистон миллий терма жамоаси. Чунки у пайтлар, энг зўр ўйинчилар “Пахтакор”да ўйнашган. Сўнгги 20 йилдаги қайси терма жамоамиз авлодини ўша пайтдаги “Пахтакор”га яқин деб айта оласиз?
– “Пахтакор” – 79дакаси кейинчалик “Пахтакор”ни ўзида ҳам бўлмади. У футболчиларни ҳозир биронтасига тенглаштира олмайман. Кейин у пайтдаги футбол ҳам бошқача эди-да, буни таққослашим қийин. Бугунги футбол анча тез. 1994 йили Хиросимада зафар қучган терма жамоамиз ҳам кучли эди. Авваллари техникага таянар эдик, ҳозир тезликка.

– Пелени Марадонага солиштиришар экан, иккиси бир даврда ўйнаганида бири пастроқ савияда бўлган бўлар эди дейишади. Ан ёки Фёдоров бугунги футболимизда қандай ўрин тутишган бўларди?
– Биз ЖЧга чиққан бўлар эдик! У пайтлар футболчилар ўзларини аяшмас эди.

– Ҳаётингизда ўзингиз кўрган энг зўр ўйинлар учлигини санаб бера оласизми?
– Шубҳасиз топ-3нинг биринчисида “Пахтакор” – “Динамо” Киев учрашуви жой олади. 1975 йили “Динамо” Кубок эгалари кубогида зафар қучади. “Бавария”дан устун келган киевликлар, бизнинг майдонда 5:0 ҳисобида мағлубиятга учрайдилар. Бу ўйинни таърифлаб бера олсам, достон ёзасиз. Ўша куни стадионда 50 000 нафардан ошиқ одам бор эди. Стадион тўлиб бўлган, аммо яна 10 000 дан ортиқ киши кира олмай хуноб. Дарвозалар синиб кетган. Мен 34 сектордан  чипта олган эдим. Шу битта хато иш қилдим, танаффусда сув ичгани ташқарига чиққан эдим. Қайтиб керишни имкони йўқ эди. Зинапояларгача кишиларга лиқ тўла эди. Ўша йили “Динамо” чемпионликни қўлга киритади. Мавсум давомида бор йўғи 4та ўйинда ютқазади, шулардан иккитасини “Пахтакор”га. 1978 йил “Пахтакор” – “Заря” ўйинининг ҳаками Балаян жарима майдончаси ёнида, яъни Қосимов жарима зарбаларини тепадиган нуқтадан “Пахтакор” дарвозаси томон “штраф” белгилайди. Шунда “Заря” футболчиси ҳуштак чалинмасидан аввал зарба бериб гол уради. Ҳакам эса голни инобатга олди. Майдонда кичик жан-жал чиқади. Ҳакам Фёдоровни майдондан четлатди, якунда уни қўмита 10та урашувга дисквалификация қилди. (41-чемпионатни 8-тур якунларига кўра “Пахтакор” пешқадам “Динамо” Тбилисидан 3, иккинчи ўринда кетаётган “Черноморец” ва ЦСКАдан бор йўғи бир очкога қолиб кетаётган эди. Тўплар нисбати 16-11, +5. “Пахтакор”дан ташқари биронта жамоа 11тадан ортиқ гол урмаган эди. Фёдоров билан “Пахтакор” истаган рақибини мағлубиятга учратишга тайёр бўлган. Уни четлатилиши ва ҳакамнинг қароридан, бошқа жамоалар анча манфаатдор бўлганлар. Н.Ю). Сўнггиси “Днепр”га мағлубиятга учраган ўйинимиз.




Бу 1976 йилги дастур. Унда "Динамо" Киевга шундай таъриф берилган:
Ўз тарихидаги иккинчи 5:0 натижасидаги мағлубиятни қабул қилиб олган "Динамо", илк маротаба мана шундай ҳисобда 1961 йили москвалик номдошларига имкониятни бой берган эдилар. Бу сафар улар тошкенликларга мағлубиятга учрадилар. Шуни қайд этиш лозимки, "Динамо" мавсумдаги икки учрашувда ҳам "Пахтакор"га ютқазган, (0:1 ва 5:0).



– Бугунги даврданчи?
– 2007 йил бўлиб ўтган “Лой жанги”. Тўғрисини айтсам, ҳозирги қизиқиш у қадар эмас. Шунинг учун эслай олмаяпман.

– Лекин, “Нефтчи” – “Пахтакор” ўйинларини ёдга олсангиз керак?
– Албатта, шуни ҳам айтишим мумкинки, мен учун аввалги “Нефтчи” – “Пахтакор” ўйинлари, бугунги ҳар қандай дербидан кучли.

– Нима учун олий лигадан мухлислар юз ўгиришяпти?
– Тошкентда нима учун камлигини асосий сабабини айтсам, рақиб жамоаларида “вох” дейдиган ўйинчилар йўқ. Дейлик, “Қизилқум” сафида МТЖнинг камида 2та ўйинчи бор, тушади одам. Мана, “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Насаф”га қарши ўйинларда тушишяпти-ку? Вилоятларда нима учун тушишяпти, чунки уларнинг меҳмони бир калла устун жамоа бўляпти. Авваллари биз Тошкентда ўзимиздан икки карра устун футболчиларга қарши ўйнар эдик. Ҳозир аксар футболчилар четга чиқиб кетишди, олий лиганинг савияси тушиб кетишига шу ҳам сабаб бўляпти.

– Журналистикачи?
– Бугунги кунда очиқлик бор, аввал ундай эмас эди.

– Гапингиз тўғри, лекин ҳозир газета ёки сайтга кириб, биронта ўйин шарҳини ўқиб, ўйинда иштирок этгандек бўласизми?
– Йўқ. Авваллари биз ё радиодан, ё газетадан ўйин ҳақида хабардор бўлар эдик. Уни ўқиб, ўзингиз стадионда туриб кўргандек бўлардингиз. Айниқса шарҳловчиларнинг санъати кучли эди.

– Оғриқли савол. 1979 йил воқеасини эшитганингизда...
– Тўғри ўзимни стадионга урдим. Мендан ташқари яна минглаб ишқибозларга, спорт қўмитасига боришимиз кераклигини айтишарди. Спорт қўмитасига борганимизда, Красницкийга кўзим тушди. Аламдан Олег Базелевичга нималарнидир айтаётганди. Шуҳрат Эшбўтаевни ота-онасини кўзида ёш, нима дейишни билмайдилар. Михаил Ан эса умуман ўйинга бориши керак эмасди.

– Красницкийни ўйинларини кўрган бўлсангиз керак?
– Геннадий Красницкийни ёд-ёд эслайман. Аммо Биродар Абдураимовни ўйинлари ҳамон кўз ўнгимда. Лев Яшинни хайрлашув ўйинини ТВда олиб беришган. Ўйин сўнггида у стадионни айланиб чиқадида, қўлқопини иккинчи посбон Пильгуга совға қилади. У “Олтин тўп”ни қўлга киритган ягона дарвозабон, шундай экан, унга ортиқча таъриф бера олмайман.

Шу тариқа Одил ака билан бўлиб ўтган суҳбатимиз ҳам ўз поёнига етди. Кейинги қаҳрамон, сиз бўлишингиз мумкин!

Нодирхўжа Юлдашев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика