Latest news

21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  3 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  114 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  11 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  15 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  35 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4

107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади? News

107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?

Кеча Самарқандда Суперлига биринчи даврасининг энг марказий ўйинларидан бири бўлиб ўтди.

Афсуски бу шиддатли баҳсни 11508 нафар инсон маза қилиб томоша қилди холос. Кеча стадионга айнан шунча мухлис киргани ўйин қайдномасида акс этган.

Ўйиндан олдин ПФЛ матбуот хизмати мана бундай эълон чиқарди: "Учрашув трансляциясини амалга ошириши лозим бўлган КТС Самарқанд шаҳрига етиб келмагани сабабли Динамо - Насаф беллашуви ВАР тизимисиз ўтказилади".

Самарқандга борган сайтимиз вакиллари баҳс бошланишига яқин ўйин ТВ орқали фақат иккита камера орқали намойиш этилиши борасида хабар беришди. Ўша иккита камерадан биттаси телефон эканини ҳам қўшимча қилишди. Ўзбекистон чемпионатининг энг муҳим ва энг марказий ўйинларидан бири телефон орқали намойиш этилди. Илон Маск қаердасан?




Баҳс бошланганидан кейин ЎзФҲМ матбуот хизмати ҳам қуйидаги эълонни чоп этди:

"Айни пайтда давом этаётган “Динамо” — “Насаф” учрашувида ВАР технологиясидан фойдаланилмаяпти

Бунга асосий сабаб —  МТРКга тегишли махсус мобил техник восита Самарқандга етиб бормаган. Шунингдек, Самарқанддаги МТРК ходимлари ВАР машинасига тегишли камера орқали YouTube платформасида ўйинни жонли эфирда намойиш қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ВАР тизимидан тўлақонли фойдаланиш учун камида 4 та алоҳида камера талаб этилади. Ушбу техник шартлар бажарилмагани сабабли бугунги баҳсда ВАР технологияси ишга туширилмаган".

Биринчи тайм охирида "Динамо" ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаев "Насаф" ҳимоячиси Зафармурод Абдираҳматов томонидан йиқитилди. Бош ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Ўша пенальти гол билан тугади. Такрорий вазиятни томоша қилган одам Ҳожимирзаев жарима майдони ташқарисида йиқилганини яққол кўрди. Бироқ ўйинни томоша қилаётган томошабин бош ҳакамнинг қарорини ўзгартира олмайди, чунки ўйинда ВАР йўқ эди.




Бугун тонгдан Спорт телеканалида ишлайдиган 4 нафар ходим билан боғландим ва КТС нега Жиззахдан (107 километр масофага) Самарқандга бормагани сабабини сўрадим. Ҳеч ким аниқ сабаб айта олмади.

Келинг бир тасаввур қилиб кўрамиз:

Спорт телеканалидан операторлар, режиссёр ва шарҳловчи тўлиқ таркиб билан Самарқандга боришган. Ўйин куни эрта тонгдан Жиззахга алоқага чиқишган, якшанба куни бўлгани учундир Жиззахдаги масъул шахс телефонни олмаган. Шу билан Самарқанддагилар охиригача КТС келишига ишонишган, Жиззахдан эса садо чиқмаган. Ҳали ҳамон садо чиққани йўқ.

Жаҳон чемпионатига чиққан мамлакатда маҳаллий футбол лигаси ўйинига КТС бормаяпти ва бунинг сабабини эълон ҳам қилишмаяпти. Мухлислар эса ПФЛни, ЎФАни ва ҳатто журналистларни ҳам сўкишмоқда. ПФЛ ҳам, ЎФА ҳам, журналистлар ҳам, Спорт телеканали ҳам ўйинни 4-5 та камерада чиройли сифатда намойиш этилиши тарафдори аслида. Спорт телеканалидан Самарқандга борган ходимлар олдида иккита йўл бор эди: Ўйинни умуман намойиш этмаслик ёки ўша битта камера ва битта телефон орқали жонли кўрсатиш. Улар иккинчи йўлни танлашди. Лекин Жиззахдаги КТСни олиб бориши керак бўлган одам жим. 

Кейинги йил ПФЛ ўзининг КТСларини йўлга қўйиб олса менимча бунақа муаммо бўлмайди деб умид қиламиз.   


Хуллас, КТС машинаси 107 километр масофага бормагани учун мухлислар туни билан йўлидан чиққан одамларга ланъат айтиб чиқишди. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика