Latest news

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  5

1 тадан гол ва ассистга муаллифлик қилган футболчи, жамоаси мағлубиятга учрамаслигини таъминлаган посбон — Суперлигада 22-тур лауреатлари News

1 тадан гол ва ассистга муаллифлик қилган футболчи, жамоаси мағлубиятга учрамаслигини таъминлаган посбон — Суперлигада 22-тур лауреатлари

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида 22-тур лауреатларини аниқлади.

"Сурхон" посбони Артём Потапов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 22-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Термизликлар дарвозабони 22-турда кўплаб сейвларни амалга ошириб, жамоаси Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг (1:1) ўйнашида катта ҳиссасини қўшди. Легионер футболчи дарвозасини ишончли тарзда қўриқлагани учун тур дарвозабони бўлишга эришди.  


"Пахтакор" ҳимоячиси Дилшод Саитов "Championat.asia" талқинида 22-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Дилшод Саитов 1 та гол ва 1 та ассист қайд этиб, "Турон" устидан қозонилган йирик ғалабада жонбозлик кўрсатди. 



"Пахтакор" аъзоси Дилшод Саитовнинг олис масофадан "Турон" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 22-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Қанот вакили "Турон" билан баҳсда чамаси 25 метрдан зарба бериб, Ҳумоюншох Сайётовни ожиз қолдирди ва ҳисобни очди.


"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Championat.asia" талқинига кўра 22-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Қаршиликлар ушбу тур меҳмонда "Навбаҳор"ни мағлуб этишди (1:0). Тур марказий баҳсида жамоасини ғолиблик сари етаклагани боис Бердиев ҳақли равишда тур мураббийига айланди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика