Latest news

08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  0 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  3 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  1 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  3 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  9 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  6 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  87 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  5 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4

Рўзиқул Бердиев: "Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди" News

Рўзиқул Бердиев: "Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди"

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмон жамоа устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: Қизил карточкагача ўйин бизнинг назоратда эди. Йирик ҳисобда ютишимиз мумкин эди. Четлатишдан сўнг ҳаммаси ўзгарди. Бугун икки очко йўқотдик. Жуда аламли ўйин бўлди. Ўтган йили ҳам ҳакамлардан кўп жабр кўргандик. 


- Ўйин сўнгида бўлган ҳодисаларга нима сабаб бўлди?

- Йигитлар айтиши бўйича, четлатиш бўлган вазият қизил карточкага тортмас эди. ВАР бунга аралашиши лозим эди. Ён ҳакам қизил карточка кўрсатилиши кераклиги ҳақида бош ҳакамга айтибди. ВАР ва ён ҳакам қарор қабул қилса, бош ҳакам нега керак. Йигитлар айтишича, шогирдим атайин оёғини қўймоқчи бўлмаган. 


- Яъни ўша вазият шу ҳодисаларга олиб келди.

- Ҳа, ҳиссиётлар тўлиб-тошди. Йигитлар ўйиндан сўнг ҳакам билан суҳбатлашиб, секин майдонни тарк этаётганди. Биз ҳам бир четда тургандик. Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди. Бу футболчига ярашмасди. Мен олдига бориб, унга дакки бердим. Унда бундай ҳолат биринчиси эмасди. Лицензиямни олиб қўйишар эмиш. Майли, олаверишсин. Бу қўрқинчли эмас. Лекин бу ҳолат адолатдан эмас.


- Биринчи бўлимда ён ҳакамга кўп эътироз билдирдингиз...

- Ҳакамлик ҳақида ҳозир айтдим, албатта, улардан кўнглим тўлмади. Кўрдинглар, биз ҳар томонлама олдинда эдик. Карточка бўлмаганда осонликча ғалаба қозонардик.

Пенальтидан яхшироқ вазиятлар кўп бўлди. Охирги ўйинларда Абдираҳматов билан Сиддиқов бажарарди. Бугун ким ўзига ишонса, ўша бажариши кераклигини таъкидлагандим. Шерзод буни  метрли стандартни амалга оширадиган бўлди.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика