UZ  |  RU

ЎЗБЕКИСТОН - Эрон

CHM TV Саволлар Блоглар Форум


«Олмалиқ» тарихни такрорлармикан?



«Олмалиқ» («Олмалиқ») – «Пахтакор» (Тошкент)
10 март.

Ҳакамлар: С. Зайлобидинов (Фарғона), Р. Содиқов (Фарғона), С. Қодиров (Фарғона), Ш. Қосимов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

«Олмалиқ» ва «Пахтакор» олий лигада жами 6 бора тўқнаш келган. Шулардан 5 тасида Пойтахтликлар ғолиб бўлишган, Битта ўйинда «Олмалиқ»ликлар ғалабани тантана қилшиган. Ўзаро ўйинларда дуранг натижаси қайд этилмаган. Тўплар нисбати «Пахтакор» фойдасига 12:4 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда «Пахткор» 15 очкони, «Олмалиқ» эса 3 очкони қўлга киритган.

«Олмалиқ»нинг «Пахтакор» устидан қозонган ягона ва ўз-ўзидан энг йирик ғалабаси –1:0 бўлса, «шерлар» ўзаро ўйинларда «Олмалиқ» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганлар.

Ўтган мавсумда ҳар иккала баҳсда ҳам «Пахтакор» ғолиб бўлган. Биринчи давранинг 5-турида «Олмалиқ»да бўлиб ўтган ўйинда «шерлар» қийинчилик билан 3:2 ҳисобида, ўз майдонида ўтган учрашувда эса 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

«Олмалиқ»да ўтган сўнгги уч учрашув:

 18.04.2010«Олмалиқ»  – «Пахтакор»2:3
 15.08.2009«Олмалиқ»  – «Пахтакор»1:0
 14.09.2008«Олмалиқ»  – «Пахтакор»0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт :  «Олмалиқ» олий лигадаги «Пахтакор» устидан ягона ғалабасини «Олмалиқ»да тантана қилган. 2009 йилги мавсумнинг 17-турида Мўйдин Мамазулуновнинг 90+2 дақиқада киритган голи «Олмалиқ»нинг тарихий ғалабасини таъминлаган. Айнан гол киритгач футболкасини ечиб нишонлагани учун Мамазулуновга ўйиндаги иккичи сариқ карточка кўрсатилган ва у майдондан четлатилган.

Ҳакам ҳақида факт: Султон Зайлобидинов ўтган мавсумда «Олмалиқ»нинг «Хоразм»га қарши ўйинини (3:1) бошқариб борган. Зайлобидинов «Пахтакор»нинг 3та ўйинига бош ҳакамлик қилган. Барча ўйин сафарда бўлиб ўтган. Натижалар 2та ютуқ ва 1та мағлубият.

Рақам: 1380 – «Пахтакор» Ўзбекистон чемпионатларида айнан 1380 та гол киритган. Бу борада «шерлар» Ўзбекистонда етакчилик қилишмоқда.


"Андижон" сўнгги бор 1999 йил мағлубиятга учраган

 

 «Андижон» ( «Андижон») – «Сўғдиёна» (Жиззах)
12 март.
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Букатин (Тошкент), М. Саидқасимов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).
Назоратчи:
Р. Мўминов (Тошкент).

«Андижон» ва «Сўғдиёна» олий лигада жами 30 бора тўқнаш келган. Натижалар ушбу клубларнинг нақадар тенг кучли эканликларини кўрсатмоқда. Кейинги бериладиган факт ва рақамлар жуда-жуда чиройли кўриниш олган.

«Андижон» 12та ўйинда ғалаба қозонган. «Сўғдиёна»  ҳам 12 бор ғолибликни нишонлаган. Олти ўйин дуранг билан якунланган. «Андижон» 46 та гол киритган, «Сўғдиёна» рақиби қанча гол киритган бўлса шунча бора жавоб қайтарган -46. Ҳар икки клуб ўзаро ўйнларда 42 тадан очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйишган. Ҳар тугул йирик ҳисобларда салгина фарқ бор экан.  Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабалар қуйидагича:  «Андижон» - «Сўғдиёна» 4:1,   «Сўғдиёна»  « - «Андижон» « 5:0

Ўтган мавсумда «Сўғдиёна» олий лигада қатнашмаган. Шу сабаб ушбу жамоалар сўнги бор олий лигада 2009 йилда куч синашишган. Ўша мавсумда бўлиб ўтган ҳар иккала баҳсда ҳам водийлик футболчилар ғолиб бўлишган. «Бургутлар» ўз майдонидаги баҳсда 4:3, сафардаги ўйинда эса 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

 «Андижон»да ўтган сўнгги беш учрашув:

  18.04.2009 «Андижон»  – «Сўғдиёна» 4:3
  03.05.2008 «Андижон»  – «Сўғдиёна» 0:0
  25.09.2006 «Андижон»  – «Сўғдиёна» 2:0
  20.11.2004 «Андижон»  – «Сўғдиёна» 2:0
  01.12.2002 «Андижон»  – «Сўғдиёна» 3:3


Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: «Сўғдиёна» ушбу клублар ўртасидаги  «Андижон»да кечган ўйинларда сўнгги бор 1999 йил!!! ғалаба қозонган эди. Ўшанда ушбу клублар дастлабки турда тўқнаш келишган ва «Сўғдиёна» 2:1 ҳисобида сафардан уч очко билан қайтган эди.

Ҳакам ҳақида факт: Владислав Цейтлин ўтган мавсумда «Андижо»нинг 2 та учрашувга бош ҳакамлик қилган. Ўз уйида ўтган ўйинда «Андижон» («Металлург» «га қарши) 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Владислав Цейтлин 2009 йилги мавсумда «Сўғдиёна»нинг икки ўйинини бошқариб борган  ҳар иккала ўйинда ҳам ҳисоб очилмаган.

Рақам: 1:8 – «Андижон»нинг ҳам, «Сўғдиёна»нинг ҳам Ўзбекистон чемпионатларидаги шу пайтга қадар энг йирик мағлубиятлари айнан 1:8 ҳисобланади.


"Бунёдкор"да "Навбаҳор"дан 22 очко ва 22та гол

 

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
12 март.
Ҳакамлар:
И. Худайдотов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Усманов (Тошкент), М. Мухамедов (Тошкент вил.).
Назоратчи:
Ғ. Каримов (Тошкент).

«Бунёдкор» ва «Навбаҳор» Олий лигада 8 бор куч синашишган. Деярли тўлиқ устунлик «қалдирғочлар» томонида. 7 та ўйинда «Бунёдкор» рақибни мағлуб этган, биттагина ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Математикадан озгина ҳабардор бўлсангиз «Навбаҳор» ҳисобида ғалаба йўқлигини англайсиз. «Бунёдкор» ўзаро ўйинларда 22 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. «Навбаҳор» эса 4  бор гол кирита олган. «Бунёдкор» ўзаро ўйинларда 22 очкони қўлга киритган бўлса «Навбаҳор» ҳисобида атиги бир очко мавжуд. . «Бунёдкор»нинг «Навбаҳор» устидан қозонган энг йирик ғалабаси –6:0. Наманганликлар ҳақида юқорида айтиб ўтдик.

Ўтган мавсумда ҳар иккала баҳсда ҳам «Бунёдкор» ғолиб бўлган. Биринчи давранинг 9-турида Наманганда бўлиб ўтган ўйинда «қалдирғочлар» қийинчилик билан 2:1 ҳисобида, ўз майдонида ўтган учрашувда эса 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ҳар иккала ўйинда биттадан гол Темур Копадзе ҳисобига ёзилган.

Тошкентда ўтган сўнгги тўрт учрашув:

  26.08.2010 «Бунёдкор»  – «Навбаҳор» 2:0
  21.06.2009 «Бунёдкор»  – «Навбаҳор» 6:0
  02.03.2008 «Бунёдкор» – «Навбаҳор» 1:0
  05.05.2007 «Бунёдкор» – «Навбаҳор» 3:1



Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Владимир Баранов  - «Навбаҳор» сафида Тошкентда «Бунёдкор» дарвозасига тўп киритган ягона ўйинчи. 

Ҳакам ҳақида факт: Игорь Худайдотов ўтган мавсумда жами 4та учрашувга бош ҳакамлик қилган.   «Навбаҳор»нинг «Пахтакор»га қарши сафардаги ўйинини (1:3) бошқариб борган. Эртага Игорь  Худайдотов «Бунёдкор» клуби ўйинини Олий лига доирасида илк бор бошқариб боради.

Рақам: 1020 – «Навбаҳор» Ўзбекистон чемпионатларида айнан 1020 очкони қўлга киритган. 

 

"Динамо" 775та гол ўтказган, "Бухоро"да эса 775 очко

 

 «Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро)
12 март.
Ҳакамлар:
Б. Номозов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Л. Закутилин (Навоий), И. Ибрагимов (Нукус).
Назоратчи:
Р. Серазетдинов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 32 бор кесишган. Кичик устунлик «Бухоро» томонида. 16 та ўйинда «Бухоро»нинг қўли баланд келган бўлса, 12 та учрашувда «Динамо» ғолиб бўлган. 4 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати «Бухоро» фойдасига. Бухороликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 49 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 42 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда «Бухоро» 52 очкони, «Динамо» эса 40 очкони қўлга киритган.

«Динамо» Олий лигада «Бухоро» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Самарқандликларнинг энг йирик ҳисобидир. «Бухоро»нинг ўзаро ўйинлардаги «Динамо» устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда «Бухоро» олий лигада қатнашмаган. Шу боис ушбу жамоаларнинг олий лигадаги сўнгги баҳслари  2009 йилда бўлиб ўтган. Ўша мавсумда «Бухоро» ўз майдонидаги баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона олган. Самарқандда бўлиб ўтган ўйин эса дуранг билан якунига етган – 2:2.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:

  09.10.2009 «Динамо»  – «Бухоро» 2:2
  10.07.2008 «Динамо»  – «Бухоро» 4:1
  25.11.2007 «Динамо»  – «Бухоро» 2:1
  30.09.2006 «Динамо» – «Бухоро» 2:1
  21.05.2005 «Динамо» – «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт :  «Бухоро» ушбу клублар ўртасидаги Самарқандда кечган ўйинларда сўнгги бор 2004 йил ғалаба қозона олган эди. Ўшанда Улуғбек Мирхолдиршоевнинг ягона голи «Бухоро»га ғалаба келтирган эди.

Ҳакам ҳақида факт: Бахтиёр Намозов ўтган мавсумда «Динамо»нинг «Машъал»га қарши ўйинини (1:1) бошқариб борган. Эртага Бахтиёр Намозов «Бухоро» клуби ўйинини Олий лигада илк бора бошқариб боради.

Рақам: 775 – «Бухоро» Ўзбекистон чемпионатларида айнан 775 очкони қўлга киритган. «Динамо» эса Ўзбекистон чемпионатларида айнан 775 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

 

Серазетдинов "Нефтчи"нинг мағлубиятга етаклайдмим?

 «Нефтчи» (Фарғона) – «Металлург» (Бекобод)
12 март.

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), Ф. Хасанов (Наманган), Т. Абдуллаев (Тошкент), А. Рахимов (Андижон).
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

«Нефтчи»  ва «Металлург» олий лигада 26 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 17тасида Фарғоналиклар ғолиб бўлишган. Бешта ўйин дуранг ҳисобида якунланган, тўртта ўйинда «Олмалиқ»нинг қўли баланд келган.

«Нефтчи»  шу кунгача ўзаро ўйинларда «Металлург»дарвозасига 57 та гол киритган «Металлург»эса 17 бора «Нефтчи»  посбонини ранжитган. «Нефтчи»   ўзаро ўйинларда 56 очко ишлаб олган бўлса, «Металлург»эса 17 очкони қўлга кирита олган. «Нефтчи» нинг олий лигада «Металлург»устидан эришган энг йирик ғалабаси 7:1 ни ташкил қилади. «Металлург» «нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 3:1 ҳисобланади.

Ўтган мавсумда ҳар иккала баҳсда ҳам  томонлар муроса йўлини танлашган. Биринчи давранинг 10-турида Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда 3:3 ҳисоби, 17-турда Бекободга бўлиб ўтган ўйинда эса  2:2 ҳисоби қайд этилган. «Нефтчи»  ҳужумчиси Алишер Холиқов икки ўйинда жами 4 бор «Металлург»посбонини ранжитган.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:

  22.05.2010 «Нефтчи»  – «Металлург» 3:3
  20.06.2009 «Нефтчи»  – «Металлург» 2:1
  04.10.2008 «Нефтчи»  – «Металлург» 2:0
  20.04.2007 «Нефтчи»  – «Металлург» 2:1
  19.08.2006 «Нефтчи»  – «Металлург» 1:0


Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  «Металлург» ўтган мавсумда Фарғонада 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу Бекободликларнинг Фарғонада қўлга киритган илк очколаридир. Бунга қадар «Металлург» сафарда «Нефтчи» га фақат енгилган эди.

Ҳакам ҳақида факт: Виктор Серазетдинов ўтган мавсумда «Нефтчи»нинг 2та ўйинини бошқариб борган. Ҳар иккала ўйин ҳам Фарғонада бўлиб ўтган. Ҳар иккала баҳсда ҳам «Нефтчи» мағлуб бўлган («Бунёдкор»га 0:3, «Насаф»га 1:2). Серазетдинов ўтган мавсум «Металлург»нинг битта ўйинида бош ҳакамлик қилган. Ўша ўйинда сафарда ўйнаган Бекободликлар «Насаф»га мағлуб бўлишган – 0:2.

Рақам: 9 – «Нефтчи»  клуби Ўзбекистон чемпионатларида айнан 9 марта кумуш медалга эга чиққан. Бу борада Юрий Саркисян шогирдлари Ўзбекистонда етакчилик қилишмоқда.
 

Қашқадарё дербисида 1-тур омадсизлари

 

 «Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак)
11 март.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), А. Ахмадгалеев (Тошкент вил.).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Қашқадарёнинг бу икки клуби Олий лигада 12 бор куч синашишган. Шу ўйинларнинг 8 тасида Муборакликлар ғолиб бўлишган. 3 ўйинда «Шўртан»нинг қўли баланд келган. 1 учрашувда эса  томонлар муроса кўчасини танлашган. «Машъал» ўзаро ўйинларда 23 бор гол кирита олган. «Шўртан»нинг кўрсаткичи эса 8 тани ташкил қилмоқда. «Шўртан» ўзаро ўйинларда 10 очкони қўлга киритган бўлса «Машъал» 25 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

 «Шўртан»нинг «Машъал» устидан қозонган энг йирик ғалабаси –2:1. «Машъал»нинг «Шўртан» устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 5:0 ни ташкил қилади.

Ўтган мавсумда ўтган баҳсларда ўз майдонида ўйнаган клуб 1:0 ҳисобида ғалабани нишонлаган. Дастлаб 8-турда Игорь Таран «Шўртан»нинг уч очко олишини таъминлаган бўлса, иккинчи даврада «Машъал»нинг Белоруссиялик легионер хужумчиси Николай Риндюк Муборакликларнинг ғалабасига замин яратди.

Ғузорда ўтган сўнгги беш учрашув:

  08.05.2010 Шўртан  – Машъал 1:0
  20.09.2009 Шўртан  – Машъал 2:1
  25.05.2008 Шўртан  – Машъал 0:0
  28.08.2007 Шўртан  – Машъал 2:3
  01.04.2006 Шўртан  – Машъал 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  «Машъал» Олий лигада сўнгги бор Ғузордан 2007 йилги мавсум ғалаба билан қайтган.

Ҳакам ҳақида факт: Равшан Эрматов ўтган мавсумда ушбу жамоаларнинг ҳар иккала баҳсида бош ҳакамлик қилган. Умуман Равшан Эрматов ўтган мавсумда «Шўртан»нинг жами 4 ўйинини бошқариб борган. Ғузорда бўлиб ўтган иккита ўйинда «Шўртан» мағлуб бўлмаган ва ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган. Эрматов шунингдек  «Машъал»нинг 3 та ўйинида бош ҳакам бўлган.

Рақам: 20 – 2005 йил «Машъал» таркибида Шухрат Мирхолдиршоев Олий лигада бир мавсумда айнан 20 та тўп киритган. Бу клуб рекорди ҳисобланади.

 

Бу сафар Зарафшонда қўшимча вақтда ким гол урар экан


«Қизилқум» (Зарафшон) – «Насаф» (Қарши)
10 март.

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Тошмухамедов (Нукус).
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 22 марта куч синашишган. Натижалар «Насаф»нинг устунлигини кўрсатмоқда. «Аждарлар» 22 баҳснинг 12 тасида ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 6 та ўйинда «Қизилқум»нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам «Насаф» фойдасига 38-28. Ўзаро ўинларда «Насаф»  40 очони қўлга киритган бўлса, «Қизилкум» ҳар бир учрашувда ўртача битта очкони қўлга киритган, яъни 22 та.

«Қизилқум»нинг «Насаф» устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. «Насаф»нинг  «Қизилқум»устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:0 ни ташкил этади.

Ўтган мавсумда ҳар иккала баҳсда ҳам Қаршиликлар ғолиб бўлишган. Дастлаб 4-турда Қаршида бўлиб ўтган ўйин тақдирини Илҳом Шомуродов киритган гол ҳал қилган бўлса, иккинчи даврада Зарафшонда бўлиб ўтган ўйинда майдон эгалари Баҳритдин Ваҳобовнинг голи эвазига олдинга чиқиб олишган эди. Аммо «Бунёдкор»дан ижарага олинган ҳужумчи Анвар Солиевнинг икки голи «Насаф»га ғалаба келтирган.


Зарафшонда ўтган сўнгги беш учрашув:

16.10.2010«Қизилқум»  – «Насаф»1:2
12.09.2009«Қизилқум»  – «Насаф»2:3
03.05.2008«Қизилқум» – «Насаф»2:0
28.04.2007«Қизилқум»  – «Насаф»3:1
10.08.2006«Қизилқум»  – «Насаф»0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ушбу жамоаларнинг Зарафшода ўтган сўнгги тўрт ўйинида сўнгги гол асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда киритилган!
2007 йили - Зафар Холмуродов - пенальтидан, 90+2 («Насаф»),
2008 йили - Руфат Исроилов, 90+2 («Қизилқум»),
2009 йили - Воҳид Шодиев, 90+3 («Қизилқум»),
2010 йили - Анвар Солиев, 90+4 («Насаф»)

Ҳакам ҳақида факт: Валентин Коваленко ўтган мавсумда ушбу жамоаларнинг айнан Зарафшонда бўлиб ўтган сўнгги ўйинида бош ҳакамлик қилган. Умуман Коваленко «Қизилқум» ва «Насаф»нинг тўрттадан ўйинини бошқариб борган.

Рақам: 468 – «Қизилқум» Ўзбекистон чемпионатларида ўз дарвозасидан айнан 468 гол ўтказиб юборган. Шунингдек «Қизилқум»нинг очколари ҳам айнан 468 тани ташкил этмоқда.
 

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

 
 
Close
 
 
E-mail манзили*: *
Парол*: *
Паролни қайта киритинг*: *
Исм, Фамилия*: *
Телефон: *
Шаҳар: *
Кодни тасдиқланг*:
 Фильтрни олиб ташлаш

Фойдаланиш ва махфийлик шартлари. *