UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  2 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  19 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  6 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  4 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  28 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  2 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0

"Пахтакор" кимни рўйхатдан чиқаради? Янгиликлар

"Пахтакор" кимни рўйхатдан чиқаради?

Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев амалдаги чемпион легионерлар лимити бўйича муаммога дуч келиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

Шацких ёзда Камен Хаджиевни қўйиб юбориб, Пшемислав Банашак ҳамда Илия Мартиновични таркибга қўшиб олди. Шу ерда табиий муаммо пайдо бўляпти:

ЎзПФЛ регламентининг  9-боб 2-бандида легионерлар лимити 4+1 шаклида кўрсатилган. Бунда хорижлик ўйинчиларнинг камида 1 нафари осиёлик бўлиши талаб қилинади. Агар ОФКга аъзо мамлакатлардан ўйинчи бўлмаса, клуб 4 нафардан ортиқ легионерни рўйхатдан ўтказа олмайди. "Пахтакор"да эса айни пайтдаги легионерларнинг барчаси кўҳна қитъадан.

1. Драган Черан (Сербия)
2. Оливер Шаркич (Черногория)
3. Олексий Ларин (Украина)
4. Илия Мартинович (Черногория)
5. Пшемислав Банашак (Польша)

Ушбу ҳолатда "шерлар" раҳбарияти чет эллик ўйинчилардан бирини қўйиб юбориши керак. Акс ҳолда, клуб кимгадир "чиройли кўзлари" учун маош тўлашга мажбур бўлади.

Трансфер бозори очилиши билан Олексий Лариннинг "Нефтчи"га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқаган эди. Бироқ, Фарғона клубида ҳозирча янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича чеклов бор. Бозор ёпилишига эса бир кун қолди.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика