UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  10 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  20 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  6 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  4 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  29 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  2 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0

Эрик тен Хаг: "Ёмон натижа. Жуда кўп вазиятларимиз бўлди" Янгиликлар

Эрик тен Хаг: "Ёмон натижа. Жуда кўп вазиятларимиз бўлди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Атлетико"га қарши ўртоқлик ўйини ҳақида гапирди.

"Натижа баъзида муҳим бўлади. Ҳисоб жуда ёмон. Вазиятлардан фойдаланиш керак. Бугун бизда улардан жуда кўп бўлди. Ҳеч бўлмаса бир гол уриш учун етарлича вазиятга эга бўлдик. Улар эса яратган вазиятидан фойдалана олди.

Бу натижа мени қаноатлантирмади. Жамоадагиларга буни хазм қилиш қийин бўлишини айтдим. Рақиб жарима майдончасида хавфлироқ ўйнаш керак.

Нимани ўйлаётган бўлсам, ўшани гапираман. Ўйинимиз, тўп билан муомала, ҳужумга ўтиш фазаси ўйлашимча яхши кўринди. Шу сабабли рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бунисидан қониқиш ҳосил қилдим.

Стандартдан кейин Магуайрда яхши имконият юзага келди. Вазиятлар яратиш ғалаба дегани эмас. Биз эса ғалабани истаймиз", - деди тен Хаг.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика