UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  1 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  19 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  5 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  3 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  27 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  6

Дмитрие Побулич: "Ярим ҳимоядаги рақобат? Биз бир жамоа, яъни "Бунёдкор"миз" Янгиликлар

Дмитрие Побулич: "Ярим ҳимоядаги рақобат? Биз бир жамоа, яъни "Бунёдкор"миз"

"Бунёдкор"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Дмитрие Побулич "Сўғдиёна" билан учрашувдан олдин фикрларини билдирди.

Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров билан бўлган суҳбатда футболчи иккинчи даврага тайёргарлик, Минск йиғини ва позициясидаги рақобат ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

"Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли биринчи даврада майдонга тушганим йўқ. Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди. Жамоага ёрдам беришга тайёрман. Ўйлайманки, иккинчи даврада нималарга қодирлигимни кўрсатаман",- дейди Побулич. 

- Клуб ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга эришди. Натижада яхшигина рақобат юзага келди...

- Рақобат бўлгани жуда яхши. Биз ҳаммамиз бир жамоа яъни "Бунёдкор"миз. Ҳозирда яхши формадамиз. Олдинда Суперлига ва кубок баҳслари бор. Таркибда танлов имконияти кенг.

- Минск йиғинидан қандай хулосалар чиқарилди? 

- Икки ҳафта катта куч билан ишладик. Биз чемпионат стартига шаймиз. Олдинда "Сўғдиёна" билан баҳс кутиб турибди. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш ёқимли. 

- Биринчи даврадаги чемпионат баҳсларини ташқаридан кузатдингиз...

- Бу ерда ҳамма жамоадан очко олиш мумкин. Суперлига сифатли тарзда ўтяпти. Лигада ўсиш ва олдинга интилишни сездим. "Бунёдкор"нинг мақсади ҳар бир ўйинда юз фоиз куч билан ўйнаш. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ва мавсумни юқори ўринларда якунлашни истаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика