UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  0 19:45Суперлига. "Бунёдкор" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  5 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  10 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  2 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  4 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  9 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  15 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   18 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   2 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0

"Динамо Загреб" мураббийи Дамир Крзнар: "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Менга ёққан футболчи бу..." Янгиликлар

"Динамо Загреб" мураббийи Дамир Крзнар: "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Менга ёққан футболчи бу..."

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўринбосарлари бугун Хорватия йиғини доирасидан ўрин олган навбатдаги учрашувда майдонга чиқишди.

"Динамо Загреб 2" жамоаси рақиблик қилган ўйинда ҳамюртларимиз 1:2 ҳисобида енгилишди. Биринчи бўлимда Абдуллоҳ Омоналиевнинг ажойиб ва чиройли голи билан ҳисобни очган ёш "қалдирғочлар" танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан йўл олишди. Иккинчи бўлим бошларида бир неча дақиқага диққатни йўқотилиши рақибларга қўл келди. Мазкур учрашувдан сўнг загребликлар устози Дамир Крзнар фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бунёдкор" асосий жамоаси "Ислоч"ни мағлубиятга учратди, клуб ўринбосарлари эса "Динамо" Загребга ютқазишди


- Жаноб мураббий сизларни ғалаба билан табриклайман. "Бунёдкор" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Аввало "Бунёдкор" жамоасини ажойиб ўйин билан табриклайман. Бугун имкониятларга бой учрашув бўлди, аммо ҳаво жуда иссиқлиги ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Икки жамоа футболчилари кўп югуришди, шунга қарамай яхши футбол кўрсатишди, деб ўйлайман. Рақиб жамоа биринчи бўлимда биздан яхшироқ кўринди. Чунки улар биринчи бўлиб гол уришди ва жуда юқори прессинг қилишганини кўрдик. Иккинчи бўлимда биз баъзи ўзгаришлар қилиб ўйинни ўз томонимизга оғдирдик, деб ўйлайман. 

- Биринчи бўлим иккинчи бўлимга қараганда нимаси билан фарқ қилди?

- Бизда 20  нафар яхши даражадаги футболчилар бор. Рақиб жамоасида асосий таркиб ва захира ўйинчилари орасида катта фарқ бор. Биз буни пайқадик ва  унумли фойдаландик.

- "Бунёдкор" жамоасининг ўйин услуби ҳақида нима дея оласиз?

- Менга жуда манзур келди. Улар ҳужумкор ва позицион футбол кўрсатишар экан. "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Боиси ёшларга кўп имконият берилади. Шу орқали тажрибага тўплашади. "Бунёдкор" сизнинг юртингизда етакчи жамоалардан ва сизлар тўғри йулдасизлар.


- Рақиб сафидаги  энг яхши футболчи ким бўлди, деб ўйлайсиз?

- Жамоангизда яхши футболчилар кўп. Аммо менга кўпроқ жамоа сардори ҳимоячи (Хуршид Убайдуллаев) ёқди. У ҳимоячи бўлса ҳам ҳужумда яхши ўйнар экан. Паслар жуда сифатли. Рақиб ярим ҳимоясини ёриб ўта олиши қобилияти ёмон эмас. 

- 2017 йил "Ал Айн" билан Зоран Мамич мураббийлар штабида ташриф буюрган эдингиз...

- "Бунёдкор" ҳақида биламан. Ҳа, ўша баҳсда Отабек Шукуров яхши таассурот қолдирганди. У сўнгги йилларни "Шаржа"да ўтказди. Биз якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Зоран Мамич билан "Ал Айн", "Ал Наср", "Ал Ҳилол"да бирга ишладик. 

Абдулазиз Искандаров

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика