UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  0 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  19 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  5 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  3 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  27 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  6

Апрель ойида чиққан мақола: Шомуродов олдидаги танлов: у келаси мавсум қаерда ўйнайди? Янгиликлар

Апрель ойида чиққан мақола: Шомуродов олдидаги танлов: у келаси мавсум қаерда ўйнайди?

12 апрель куни Championat.asia сайтида чиққан материални қайта чоп этамиз. Унда Шомуродовнинг кейинги жамоаси қайси бўлиши ҳақида фикр юритилган.

Афсуски, Элдор Шомуродов ҳозирда "Рома"нинг етакчи ҳужумчиси ва асосий таркиб ўйинчиси бўла олмаганини тан олиш лозим.

Айни дамда ҳамюртимизнинг ҳисобида А Серия доирасида 23 учрашув, 2та гол ва 3та голли узатма мавжуд. Шунингдек, Элдор Италия Кубоги доирасидаги баҳсда ҳам 1та гол урган. У атиги 4 марта бошланғич таркибда майдонга тушди. Очиғи, гап унинг формасида эмас, шунчаки, ёзда "Челси"дан келган Тэмми Абрахам ҳужум чизиғидаги ажойиб ўйини билан 15та (!) гол уришга эришди. Жозе Моуриньо бир неча бор икки ҳужумчини дуэт сифатида ўйнатиб кўришга ҳаракат қилди, бироқ бу унчалик ҳам яхши самара бермади. Қизиғи, бу тактикада Абрахамнинг ўйини чиқмади. Аммо Шомуродов икки ҳужумчи схемасида аксинча ўзини қулайроқ ҳис қилди. Унга ёрдамчи ҳужумчи ролида ўйнаш ва шерикларига вазиятлар яратиб бериш осонроқдек. "Женоа"да ҳам шундай эди, "грифонлар" асосан 3-5-2 схемасида ўйнашган. Жозе Моуриньо эса ягона форвардли моделни афзал кўради.



Табиийки, бундай вазиятда Шомуродов тез орада "жалоросси"дан кетиши мумкин деган гап-сўзлар тарқади. Етарлича ўйин амалиёти тақдим этилмаяпти, айниқса охирги вақтларда. Элдор майдонга тушганида "Женоа"даги, шунингдек, Римда янги йилгача бўлган ўйинларидаги каби хавфли эмас. Шомуродов охирги марта январда "Лечче"га қарши учрашувда гол урган эди, ўшанда "Рома" 2:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Шунга қарамай, Шомуродовнинг ўзи Италия пойтахтида қолиш ниятида эканини айтганди, "Рома" ҳам хулоса чиқаришга шошмаяпти. Қолаверса, "бўрилар" ёзда ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи эканини инобатга олсак, бундай вариантдан воз кечиш тўғри эмас.

Хўш, агар А Серия ҳақида гапирадиган бўлсак, Шомуродов қаерга ўтиши мумкин? Ҳаёлга биринчи бўлиб у ўзини жуда қулай ҳис қилган Генуяга қайтсин деган фикр келиши мумкин. Бироқ муаммо шундаки, катта эҳтимол билан "грифонлар" элитадан тушиб кетишади, Б Серияда ўйнаш Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг режаларида йўқлиги эса аниқ.

"Сассуоло" ҳам ёмон вариант эмас. Жамоа ёрқин футбол намойиш этмоқда ва у ерда ҳужумчидан нафақат гол уриш, балки ҳужум гуруҳи аъзолари билан ўзаро тушуниб ҳаракат қилиш, баъзида шерикларини босимдан қутқариши талаб этилади. Ҳозирда шу ишни Скамакка бажармоқда, аммо ёзда у кучлироқ клубга йўл олиши деярли аниқ. Шундай экан, форвард роли бўш қолади. "Нероверди"нинг ҳужум чизиғи қандай ўйнаётганига қараб, 4та футболчи кетади дейиш мумкин. Роберто Дионизи эса ҳужумдаги ўйинни тиклаши керак бўлади. Шомуродовнинг тажрибаси янгиланган модель учун айни муддао бўлади.



Шунингдек, "Торино"га ҳам эътибор қаратиш лозим. Иван Юрич жамоаси кўп гол урмайди, лекин бу ерда Санарабия ва Белоттининг тез-тез жароҳат олиши ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. "Буқалар"нинг ҳужуми стабил эмас. Шу сабабли, Турин клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун вариант излайди, айниқса, Белоттининг кетиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кўпаймоқда. "Рома" ва "Торино" ўртасида ўзига хос алмашув ҳам бўлиши мумкин. Унинг натижасида Андреа Римга жўнаб кетади, Элдор эса Туринга кўчиб ўтади. Шундай вазиятда Шомуродов кўпроқ қарши ҳужум қиладиган жамоада бўлиб, ўзининг кучли томонларини кўрсата олади.

Шомуродов учун стилистик томондан энг мақбул вариант, назаримизда, "Верона". "Мастифлар" ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйинлардаги "Женоа"га жуда ҳам ўхшайди. Жамоа икки ҳужумчи ва тажовузкор қанот ярим ҳимоячилари билан ўйнайди. Бош қахрамон ролида 16та гол урган Жованни Симеоне, аммо ҳужумдаги шериклари Капрари ёки Ласаньянинг кўмагисиз Диего Симеоне ўғли бундай натижага эриша олмасди. Эътиборли жиҳати, Игор Тудорнинг таркибида Шомуродов ёзда кучлироқ клубга кетиши мумкин бўлган Симеоненинг ўрнини боса оладиган фигурага айланиши ҳам мумкин ёки унинг доимий шеригига айланиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. "Верона"нинг услуби Элдорнинг барча кучли томонларини янада очиши ва камчиликларини ёпиб кетиши мумкин. Бу жараённи кузатиш анча қизиқ бўларди.



Бироқ, албатта, Римдаги имкониятларини ҳам унутмаслик лозим. "Женоа"даги статистикасига назар ташласак, Шомуродов ўтган мавсум 8та гол урган ва улардан 5таси 24 апрель — 22 май оралиғида қайд этилган. Элдор мавсум охирида фаоллашди ва эътиборини бевосита дарвозага қаратди. Ким билади дейсиз, балки ҳозир ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берар?! "Рома" еврокубокдаги ўрин учун мавсум якунида жиддий кураш олиб боради ва сўнгги ойларга қараганда, Шомуродовга кўпроқ вақт берилса керак. Ҳар ҳолда шунга умид қиламиз. Қолгани эса фақат Элдорнинг ўзига боғлиқ...


Championat.asia сайтининг Италия футболи бўйича мутахассиси Сергей Румянцев тайёрлади
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика