UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  0 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0 19:35Анчелотти Эндрик нима учун кам ўйнаётганини тушунтирди  1 19:10Коло Муанининг келажаги сўроқ остида қолиб кетди  0 18:43Ўзбекистон кубоги. "Андижон ФА" ва "Навбаҳор ФА" гуруҳ босқичига чиқди   3 18:36МЮ "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 18:02"Ливерпуль" Исакнинг нархидан қўрқиб кетди  6 17:07Суперлига 4-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 16:26Педри "Олтин тўп"ни ким ютиши кераклигини айтди  17 15:51Анчелотти: "Умид қиламанки, Мбаппе "Реал" афсонасига айлана олади"  6 15:27Бернарду Сильва "Манчестер Сити" танқидчиларига жавоб берди  2 14:58Луис Суарес: "Мен "Ливерпул"да Торрес билан бирга ўйнашни орзу қилардим"  4 14:39Аморим Брунуга "Реал" қизиқаётганига муносабат билдирди  1 14:35"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари  2 14:32Аморим Бруну Фернандешнинг "Реал"га ўтиши ҳақида: "Кун келиб, биз яна АПЛни ютмоқчимиз"  9

Равшан Ҳайдаров: “Ҳақли равишда ғалаба қозондик” Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: “Ҳақли равишда ғалаба қозондик”

Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Австрия – Ўзбекистон (0:2) учрашувидан сўнг Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида журналистлар билан суҳбатда бўлди.

“Албатта, барчамиз жуда хурсандмиз. Йигитларга катта раҳмат. Барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди ва биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйин учун танланган тўғри тактика ва йигитларимиз бор кучини бериб ўйнагани ғалаба биз томонда бўлишини таъминлади деб ўйлайман”.

“Достон Ҳамдамов бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Унинг киритган икки голи бизга ғалаба келтирди. Бироқ бу ғалаба учун қолган барча йигитлар ҳам бирдек меҳнат қилишди. Ғалаба барчаники. Ҳамма бу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди”.

“Биз ҳимояда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларда рақибни “ушлашга” ҳаракат қилдик ва бу тактикамиз иш берди. Биринчи бўлимда бироз совуққонлик етишмади. Аммо иккинчи бўлимда босимни бироз оширдик. Ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумларга яхши қўшилди”.

“Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат. Биз чорак финал билан чегараланиб қолмоқчи эмасмиз. Турнирга аввалги натижаларни янада яхшилаш учун келганмиз. Футболчилар ҳам буни яхши билишади”, — дейди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика