UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  8 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  20 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  6 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  4 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  29 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  2 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0

2024 йил Ўзбекистон бориши керак бўлган мусобақанинг тақвими эълон қилинди Янгиликлар

2024 йил Ўзбекистон бориши керак бўлган мусобақанинг тақвими эълон қилинди

Хабарингиз бор, навбатдаги Олимпия ўйинлари 2024 йил Францияда ўтказилади.

Кунки кеча ушбу мусобақанинг футбол ўйинлари тақвими ФИФА томонидан тасдиқланди. Шундай қилиб 2024 йилги Париж Олимпиадаси футбол учрашувлари 24 июль куни старт олади ҳамда 10 августга қадар давом этади. 

Ушбу мусобақада 2001 йил ва ундан кичик футболчилар тўп тепиш имконига эга бўлишади, шунингдек ҳар бир терма жамоа уч нафар ёши катта футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. 

Яна бир янгилик шуки, тарихда биринчи марта Олимпия ўйинларида аёллар ва эркаклар футбол мусобақаларида бир хил 16тадан жамоа иштирок этади. Маълумот учун, бунгача аёллар мусобақасида 12та жамоа қатнашиб келаётганди. 

Футбол учрашувлари Франциянинг 7та шаҳрида бўлиб ўтади: Париж, Нант, Бордо, Лион, Сент-Этъенн, Марсель ва Ницца. Эркаклар мусобақасининг финал ўйини 9 август куни "Парк де Пренс" стадионида, аёллар ўртасидаги финал ҳам шу стадионда, фақат 10 август куни ўтказилади. 

Яхши биласиз, шу йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистон навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Гарчи вакилларимиз иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса-да, бу ҳеч нима бермайди. 

2024 йил яна шундай мусобақа ташкил этилади (ҳозирча мезбон мамлакат маълум эмас) ва бу мусобақада Олимпиада йўлланмаси ўйналади. ФИФА томонидан ОФКга 3+1 йўлланма ажратилган бўлиб, ярим финалга чиққан 4та жамоадан учтаси тўғридан тўғри Париж йўлланмасига эга чиқади. Тўртинчи жамоа Африка вакили билан плей-офф ўйнайди. Насиб қилса, биз ҳам кучли учлик ичида бўламиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика