UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  20 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  0 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  3 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  4 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  5 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  18 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  24 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3

Гейнрих яна ғалаба келтирди ёхуд Ўзбекистон - Сурия 1:0 Янгиликлар

Гейнрих яна ғалаба келтирди ёхуд Ўзбекистон - Сурия 1:0

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

 Ўйин мезбонларнинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Бироқ дастлабки хавфли вазият 15-дақиқада содир бўлди. Аҳмедов-Денисов-Рашидов комбинациясидан сўнг Рашидов жарима майдонига тўп узатди, ҳимоячи тўпни сал қолса ўз дарвозасига киритиб юборай деди.

27-дақиқада Жарима тўпидан узатилган тўпни Ислом Тўхтахўжаев дарвозага йўллади, Алмеҳ ўз ўрнида. Биринчи бўлимда сурияликларнинг 3 нафар футболчиси сариқ карточка олганини айтмаса бошқа айтарли вазият бўлгани йўқ.

74-дақиқага келиб ниҳоят ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Элдор Шомуродов тўпни жарима майдонига узатди, Одил Аҳмедовнинг зарбасини посбон қайтарди, қайтган тўпни захирадан ўйинга қўшилган Александр Гейнрих дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

Учрашув охиригача бу ҳисоб сақланиб қолди ва Ўзбекистон учинчи саралаш босқичини ғалаба билан бошлади.


Ўзбекистон - Сурия 1:0

1 сентябрь 2016 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Тору Сагара, Хироши Ямаучи, Кимура Хироюки (барчаси Япония)
Комиссар: Тох Сен Ни (Малайзия)

Гол: Александр Гейнрих 74, - 1:0.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 18.Отабек Шукуров, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 9.Одил Аҳмедов, 7.Азиз Ҳайдаров (14.Жавоҳир Соҳибов, 67), 8.Сервер Жепаров, 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов (15.Александр Гейнрих, 56), 11.Игорь Сергеев.
Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Саламат Қутибоев, 3.Азимжон Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев, 6.Жасур Ҳасанов, 12.Игнатий Нестеров, 13.Давронбек Ҳошимов, 16.Станислав Андреев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жамшид Искандеров.

Сурия: 1.Иброҳим Алмеҳ, 2.Аҳмад Ал Салеҳ, 3.Моуаиад Ал Ажжан, 5.Омро Ал Мидани, 7.Надим Сабоғ (11.Осама Омари, 62), 8.Омар Харбин, 9.Маҳмуд Ал Мавас, 10.Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин (19.Муҳаммад Рафат Муҳтади, 84), 15.Алаа Ал Шбли, 16.Ҳамид Мидо (20.Холид Ал Мбайед, 69), 18.Зоҳир Ал Медани.
Захира: 22.Шоҳир Ал Шокир, 23.Аҳмад Маданиех, 4.Жиҳод Ал Баоур, 6.Амро Жениат, 12.Тхаер Круома, 13.Юсуф Калфа, 14.Аҳмад Ашкар, 17.Ҳуссайин Ал Жвайед, 21.Нассух Наккдали.

Огоҳлантиришлар: Омро Ал Мидани 26, Зоҳир Ал Медани 39, Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин 42, Аҳмад Ал Салеҳ 82.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика