Мауриcио Почеттино: "Биз учун бу тарихий воқеа"

Nadirkhuja Yuldashev
13 сен 2016
"Тоттенхэм" бош мураббийи Мауриcио Почеттино эртанги учрашувга ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз учун бу муҳим ўйин. "Монако"ни "Уэмбли"да қабул қиламиз. Бу стадионда ўзимизни мардоновор тутишимиз, ортиқча эхтиросга берилмаслигимиз керак. Ғалаба ҳақида ўйлашимиз лозим, ўйиндан кейин ҳеч қандай бахона ўтмайди. "Тоттенхэм" учун Европа чемпионлар лигасида тўп тепиш ҳаяжонли дақиқаларни тақдим этади. Бу қизиқ ва буни бир сўз билан айтиб бера олмайман. 

Биз катта майдонда тўп тепамиз. Катта майдонда рақиб қийналади", - дейди Почеттино.



Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: УЕФА