17.05.1987/ Тошкент. ЎзМУ, журналистика 2004-2008. Тошкент шаҳар футбол федерациясининг оммавий футбол бўлими раҳбари.
Матбуотдаги фаолиятим: "Интер Футбол" 2006 - 2009, "Футбол Экспресс" 2009дан буён. Шунингдек, ОАВда фотомухбир сифатида фаолият олиб бораман. Журналист сифатида статистика ва интервью йўналишида материаллар тайёрлашни ёқтираман. Қизиқишим: Футбол ўйнаш.
11.11.10да Ўзбекистон терма жамоаси БАА терма жамоасига имкониятни бой берганди. Осиё ўйинлари эди.
www.uz рўйхатидан ўтган сайтлар ўртасида бўлиб ўтадиган "йилнинг энг яхши" сайти танловининг якуний босқичига йўл олган сайтлар номи маълум бўлди.
Хабарингиз бор, сайтимизда «sport.myp.uz сайти ҳақида биласизми?» деган сўров ўтказган эдик. Кўпчилик учун нотаниш бўлган сайтни ёдида сақлаб қолганлар ҳам бор экан.
Блогга у қадар кўп ёзмаганлигимиз учун биздаги ушбу бўлим жуда пассив фаолият олиб боряпти. Бунга сабаб ишларимизнинг кўплиги ва ушбу бўлимни ривожлантиришга вақт етмаётганлигидир.
Хабарингиз бор, ОФК йўлбошчиси Муҳаммад бин Ҳаммам ФИФА президенти бўлиш учун жиддий киришган.
Бугун Япония ва Австралия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг Доха – Истанбул – Тошкент йўналиши орқали ватанимизга қайтиб кетамиз.
Сайтни асосий саҳифасини янгилайман деб блокка ҳам вақт етми қоляпти. Шу учун анчадан буён шахсий саҳифамни янгилай олмадим. Осиё Кубоги биз учун ҳамон давом этаётгани қувонарли хол.
Сайтимизни кузатиб бораётган ўқувчилар кўплаб янгиликларни ўқиш билан бирга, сайтни тобора замонавийлашиб бораётганлигини кузатмоқдалар.
Бугундан бошлаб дўстим Ҳасан акам билан Ўзбекистон терма жамоасиджаги ўйинларни сайтимизга архив қилиб бериб бришга қарор қилдик.
Эртага соат 16:00да Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг сардори ва Осиё чемпионатининг энг яхши ўйинчиси бўлган Темур Ҳакимов билан On-line конференция ўтказамиз. Бу икки футболчи сайтимизга ташриф буюрган илк мехмон сифатида кичик тарихимиздан ўрин оладилар.
Бугун ҳам Ўзбекистон ютқазди. Баҳрайндан фарқли равишда ҳужум қилмай, ўз дарвозаси олдида нима қилишни билмай ютқазди.... Эх нималарни ёзяпман, ахир мен бугун ОТА бўлдим. ФОТИМА ва ЗУХРА!!!!
Чемпионат.УЗ, Чемпионат ўтказади! Ҳа, мухлислар ва журналситлар урушқоқ фан клубчилар ўртасида кичик мусобақа ўтказамиз. Мақсадимиз фан клуб аъзолари ўртасида дўстона алоқаларни йўлга қўйиш. "Инсон, инсонга дўст азизлар! Барчамизни футбол бирлаштираётган экан, ўзимиз ҳам бир футбол ўйнайлик.
Тез кунда сайтимиз тўлиқ ўз фаолиятини бошлайди. 8 ой давом этган техник жараён бугун нихоясига етиб борай деяпти.



