UZ  |  RU

ЎЗБЕКИСТОН - Эрон

CHM TV Саволлар Блоглар Форум
"Uzbekistan U-20 women" кун тартиби
Фарҳод Абдуқодиров
23.11.2011

 

 

20 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ислом Аҳмедов бошчилигида, келаси йили мамлакатимизда бўлиб ўтадиган шу ёшдаги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарликни режа асосида, босқичма-босқич олиб боришмоқда. Терма жамоа режасидаги биринчи ўқув-машғулот йиғинги 1- дан 16-ноябрга қадар пойтахтимиздаги Ўзбекистон футбол федерациясига қарашли “Чиғатой” ўқув машғулот базасида олиб борилди. Режадаги иккинчи йиғин эса 20 ноябрдан 7 декабрга қадар давом этади. 

Биринчи йиғинга умумий 26 киши жалб қилиниб, машғулотлар давомида қиз футболчиларимиз синчковлик билан текширилиб сараланган 19 футболчи қизлар терма жамоаси рўйхатида олиб қолинди. 

Бизларга қизларимизнинг кун тартиби ҳамда машғулот жараёнлари ҳақида терма жамоа маъмури Сарвар Пулатов маълумот бериб ўтди:

-       Терма жамоамизаъзолари тонги 7:00 да кунни бошлашади ва 7:30 дан бошлаб 45 дақиқа эрталабки енгил машғулотни ўтказишади ва 8:30 эрталабги нонуштага йиғиламиз. Шу тарзда 10:30 дан 12:00 гача яна машғулот 12:30 да тушлик, 13 дан то 14 га қадар дам олиш вақти;

-       14.30 – 15.00 назарий машғулот;

-       15.30 – 17.30 машғулот;

-       19.00 – 19.30 кечки овқат;

-       20.00 – 21.00 назарий машғулот;

-       22.00 – уйқу.

Кўриб турганингиздек кун тартибимиз жуда тиғиз ва бўш вақтимиз кам, муррабийимиз ана шу йул билан терма жамоани режа билан таёрлаб бормоқдалар ва ўйлайманки бу мехнатларимиз вақти келиб ўз мевасини беради.

 

 

 

 

 

Тайёрлади: Fara Abdukadirov

Материалга баҳо беринг:


Нодир Сафаров
2011. 20. 12.
11.43.11
расво булдику хаммаси
Нодир Сафаров
20.12, 11:43
расво булдику хаммаси
spitamen
2011. 16. 12.
18.05.29
qizlarimizga omad. Menimcha ular play-off chiqa olishadi
spitamen
16.12, 18:05
qizlarimizga omad. Menimcha ular play-off chiqa olishadi
Фақатгина рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар савол беришлари мумкин.
 
 
Close
 
 
E-mail манзили*: *
Парол*: *
Паролни қайта киритинг*: *
Исм, Фамилия*: *
Телефон: *
Шаҳар: *
Кодни тасдиқланг*:
 Фильтрни олиб ташлаш

Фойдаланиш ва махфийлик шартлари. *