Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан жами 4 маротаба куч синашган. Уларнинг барчасида вакилларимиз йирик ҳисобларда ғалаба қозонганлар. 1992 йилда Марказий Осиё Кубоги учун ўтказилган иккита ўйиннинг биринчиси Тошкентда бўлиб ўтган. "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтган дастлабки учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилган. Шуҳрат Мақсудов ҳисобни очган ўйинда, Азамат Абдураимов икки маротаба пенальти тепган ва дубл қайд этган. Қирғизистонда бўлиб ўтган жавоб ўйинида майдон эгалари шармандали тарзда мағлубиятга учраганлар. 25 дақиқага келиб 3:0 ҳисобда олдинга чиқиб олган терма жамомиз, якунда 6:2 ҳисобда зафар қучганлар.
1994 йил 19 апрель куни Ўзбекитсон терма жамоаси 3:0 ҳисобда қирғизларни мағлубиятга учратади. Кейинги учрашув орадан уч йил ўтиб бўлиб ўтади. Қўшнилар "Олма ТВ" Кубогида ўзаро куч синашадилар. Қозоғистонда бўлиб ўтган ўйин Улуғбек Бақоевнинг бенифисига айланиб кетади. Ҳужумчимиз икки маротаба Владислав Волков дарвозасини ишғол қилади. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Кашуба эса Бақоевдан атиги битта гол ўтказиб юборади.
Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувларидаги ўртача бир ўйиндаги голлар сони 5га тенг. Жами голлар сони 20га тенг бўлиб, шулардан 18тасига Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари муаллифлик қилганлар.
Қизиғи шундаки, киритилган тўпларнинг 4дан бири пенальтидан сўнг гол бўлган. Яъни 20та голнинг 5таси 11 метрлик жарима нуқтасидан киритилган.
Ўзбекистон - Қирғизистон қарама - қаршилигида жами 84та футболчи майдонга тушган. Ҳеч бир футболчига барча учрашувларда тўп тепиш насиб этмаган. 9та ўйинчи 3тадан ўйинда майдонга чиққанлар. Шулардан 6 нафари Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари. Булар - Нўмон Ҳасанов, Александр Тихонов, Улуғбек Рўзимов, Шуҳрат Мақсудов, Бердах Олланиёзов ва Рустам Абдуллаев. Дақиқалар ҳисоби бўйича Олланиёзов пешқадам. У дастлабки икки учрашувда 74 ва 75 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилган. 1994 йили бўлиб ўтган учинчи учрашувнигина 90 дақиқа ўтказган.
Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувидаги 3 ўйиннинг барида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган футболчи Василий Кононов бўлиб, у 1992-94 йилларда бўлиб ўтган ўйинларнинг барида майдонда тўлиқ ҳаракатда бўлган. Ундан ташқари Момунов Асилбек ва Жумакеев Марат ҳам уч маротаба Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда майдога чиққанлар.
Бугунги таркибдан Игнатий Нестеров, Тимур Кападзе, Марат Бикмаев, Сервер Жепаров ва Улуғбек Бақоев 2007 йили бўлиб ўтган ўйинда юртимиз шарафини ҳимоя қилганлар.
Бўлиб ўтган 4та ўйинда бор йўғи 5 маротаба сариқ карточка кўрсатилган холос. Жумакеев икки маротаба ҳакам назарига тушган. Бизникилардан фақатгина Усмон Тошев бир маротаба огоҳлантириш олган холос.
Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувини жами 33150 нафар мухлис бевосита стадиондан кузатганлар.
ЎЗБЕКИСТОН - Қирғизистон - 3:0 (0:0)
23.08.1992. 4-тур. Тошкент. «Пахтакор» Марказий стадиони. 1000 томошабин.
Марказий Осиё Кубоги.
Бош ҳакам: Парцалис К. (Туркманистон)
Голлар: 1:0 - Мақсудов Шуҳрат, 59, 2:0 - Абдураимов Азамат - пенальтидан, 62,
3:0 - Абдураимов Азамат - пенальтидан, 64.
Ўзбекистон: Олланиёзов Бердах (Аҳмедхонов Руслан, 75); Отажонов Мурод; Магаметов Фарҳод; Белялов Мустафо; Тихонов Александр (Рўзимов Улуғбек, 67); Дўрмонов Абдусамат (Бозоров Равшан, 46); Макаров Виктор; Мақсудов Шуҳрат (Ҳасанов Нўмон, 60); Синелобов Олег; Абдураимов Азамат; Абдуллаев Рустам (Кечинов Валерий, 46)
Қирғизистон: Егоров Андрей; Жумакеев Марат; Кононов Василий; Асанбаев Алик; Бойко Валерий (Ишенбаев Канатбек, 67); Махмутов Аркадий; Берген Игорь (Сергеев Игорь, 67) (Руденко Антон, 81); Корзанов Александр; Ермошкин Василий; Момунов Асилбек; Агарин Александр
Қирғизистон - ЎЗБЕКИСТОН - 2:6 (1:4)
03.10.1992. 5 тур. Бишкек. “Спартак” стадиони. 2000 томошабин.
Марказий Осиё Кубоги.
Бош ҳакам: Борисов А. (Қозоғистон)
Голлар: 0:1 - Забиров Рустам, 9, 0:2 - Абдуллаев Рустам, 18, 0:3 - Абдураимов Азамат, 25, 1:3 - Момунов Асилбек - пенальтидан, 40, 1:4 - Абдураимов Азамат - пенальтидан, 45, 2:4 - Казьмирчук Олег, 74, 2:5 - Мақсудов Шуҳрат, 78, 2:6 - Рўзимов Улуғбек, 88.
Қирғизистон: Жалилов Зокир; Жумакеев Марат (Руденко Антон, 62); Кононов Василий; Ишенбаев Канатбек; Корзанов Александр; Махмутов Аркадий; Казьмирчук Олег; Кобзарь Виталий; Ермошкин Василий (Бабаев Даврон, 46); Момунов Асилбек (Бондаренко Сергей, 60); Агарин Александр (Израилов Марат, 60)
Ўзбекистон: Олланиёзов Бердах (Аҳмедхонов Руслан, 76); Рўзимов Улуғбек; Магаметов Фарҳод; Белялов Мустафо (Ҳасанов Нўмон, 46); Тихонов Александр; Шарипов Илҳом (Мақсудов Шуҳрат, 46); Макаров Виктор (Алиев Мурод, 85); Абдуллаев Рустам (Кечинов Валерий, 46); Синелобов Олег; Абдураимов Азамат; Забиров Рустам
Огоҳлантириш: Жумакеев Марат, 43
Ўзбекистон - Қирғизистон - 3:0 (3:0)
19.04.1994. 4-тур. Тошкент. «Пахтакор» Марказий стадиони. 30000 томошабин.
Мустақиллик Кубоги.
Бош ҳакам: Сапаев Аллаберген (Туркманистон)
Голлар: 1:0 - Мақсудов Шуҳрат, 5, 2:0 - Дўрманов Рустам, 22, 3:0 - Марифалиев Абдуқаҳҳор, 25.
Ўзбекистон: Олланиёзов Бердах; Фёдоров Андрей; Рўзимов Улуғбек; Тихонов Александр (Ҳасанов Нўмон, 46); Тошев Усмон; Шарипов Илҳом; Мақсудов Шуҳрат; Дўрмонов Рустам; Марифалиев Абдуқаҳҳор; Отажонов Мурод; Абдуллаев Рустам (Тиллаев Олим, 69)
Қирғизистон: Жалилов Зокир; Жумакеев Марат; Кононов Василий; Рогованов Виталий; Урмеев Ринат; Сало Владимир; Хаитбоев Фарҳод; Коваленко Дмитрий; Сеиталиев Канат (Моргунов Роман, 57); Момунов Асилбек; Бабаев Даврон
Огоҳлантиришлар: Тошев Усмон; Жумакеев Марат; Кононов Василий
Ўзбекистон - Қирғизистон - 6:0 (3:0)
09.03.2007. 2-тур. Чимкент. 150 томошабин.
"Олма ТВ" Кубоги.
Бош ҳакам: Кистер Игорь (Қозоғистон)
Голлар: 1:0 - Солиев Анвар, 2, 2:0 - Бақоев Улуғбек - пенальтидан, 5, 3:0 - Бақоев Улуғбек, 42, 4:0 - Мандзукас Яннис, 63, 5:0 - Шишелов Владимир, 81, 6:0 - Бақоев Улуғбек, 89.
Ўзбекистон: Нестеров Игнатий; Ашурматов Бахтиёр (Алиқулов Асрор, 77); Файзиев Даврон; Мухитдинов Асқар (Суюнов Илҳом, 72); Иномов Ислом (Кападзе Тимур, 69); Хошимов Ҳикмат; Мандзукас Яннис; Аъзамов Рустам (Кошелев Леонид, 46); Бикмаев Марат (Шишелов Владимир, 58); Солиев Анвар (Жепаров Сервер, 69); Бақоев Улуғбек.
Қирғизистон: Волков Владислав (Кашуба Валерий, 46); Маматов Бакыт; Амин Вячеслав; Самсалиев Талант; Аскаров Даврон; Закиров Рустам (Землянухин Антон, 74); Харченко Вадим; Березовский Валерий (Отрепьев Павел, 71); Корнилов Роман; Амиров (Мирзалиев Алмаз, 67); Щербина (Калюбин Владимир, 58)
Огоҳлантириш: Волков Владислав, 5
Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади.
Орқага



